Ишончни оқланг

Қаратибди нигоҳини Аллоҳ сизга,

Асли устоз мақоми энг олий неъмат.

Ўртоқлашинг бола билан, бўлинг ҳамдўст,

Ёмон бўлса, «яхшисан», -денг, қилиб ҳиммат.

Аяманг ҳеч ширин сўзни болалардан,

Рағбат сезса, бебош бола севинади.

Мақтайверинг машғулотда «аълочим», -деб,

Бир кун келиб лойқа сув ҳам тинилади.

Кийинг юксак фахр билан формангизни,

Орзу қилиб, етмаганлар саноғи йўқ.

Билинмайди балки сизга, кун давоми

Ёғилажак савобларнинг адоғи йўқ.

Шундай билим берингизки, нафи тегсин,

Ҳаётда ўз ўрнин бола топиш керак.

Улғайтириб замонга мос ўғил-қизни,

Юртбошимиз ишончини оқлаш керак.

Ҳуснида ҒАФФОРОВА.