ОҚИМГА ҚАРШИ СУЗСА…
Халқимизда: «Оқимга қарши сузсанг, ғарқ бўласан», -деган нақл бор. Жамият ҳаёти ҳам бир оқимдир. Ҳамма қатори оила, юрт учун меҳнат қилган, давлат қонун-қоидаларига риоя этган киши тинч, бехавотир, осуда ҳаёт кечираверади. Ҳуқуқбузарлик эса оқимга қарши сузмоқдир.
Кесканёр МФЙ фуқароси Ф.М. ана шундай оқимга қарши сузганлардан бўлиб чиқди. У 2015 йил 14 декабрь куни жиноят ишлари бўйича туман судининг ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 223-моддаси, 2-қисми «б» банди бўйича айбдор деб топилиб, унга 57-модда асосида ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган эди.
Назорат остидаги Ф.М. огоҳлантирилишига қарамай, туман ИИО пробация гуруҳига келмади, рухсатсиз яшаш жойидан ойлаб кетиб қолди. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йўлланма берилганига қарамай, ишга жойлашиш ва жазони ўташдан бўйин товлаб келди. Шу ва бошқа қоидабузарликлари туфайли Ф.М.нинг хатти-ҳаракатлари судда кўриб чиқилди, бўйин товлаган ва ўтамаган жазоси жами 4 йил 9 ой муддат қамоқ жазосига алмаштирилди.
Элмурод ПЎЛАТОВ,
туман ИИО пробация гуруҳи инспектори, лейтенант.

