ТАЪЛИМ ЖОНКУЯРИ

Камолиддин Шодмонов. Ҳаётини халқ таълими ривожи, ёшлар таълим-тарбиясига бахшида этган бу табаррук устоз номи доимо ҳурмат билан тилга олинади. Устоз бир неча йиллар 5, 9, 25-мактабларда директор, ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари вазифаларида ишлаган.

Шу кунларда Камолиддин ака қутлуғ олтмиш ёшни қарши олдилар. Қадрдон жамоаси – 25-мактабда бўлиб ўтган юбилей тадбирида устозга самимий тилаклар билдиришди.