УСТОЗГА ТАЪЗИМ
Мактаб остонасини илк бор ҳатлаганингизда, сизга пешвоз чиққан биринчи устоз, илк бор ҳарф танитган муаллимни асло унутиб бўлмайди. Бор меҳр-муҳаббатини бахшида этган устоз номини доимо эҳтиром билан тилга оламиз.
Бошланғич синф ўқитувчиси Озодахон Маҳмудова биринчи устози Роҳатхон Эгамбердиевани мактабга таклиф қилди. 1-«А» синф ўқувчиларига «Алифбе»дан «L, l товуши ва ҳарфи» мавзусидаги дарсни устоз ўтиб бердилар. Сўнг Озодахон Маҳмудова ўқувчилар билимини мустаҳкамлади. Устоз ва шогирд ўтган дарс машғулоти аввалгиларидан тубдан фарқ қилди.
Фарангизой Расулова, Ширина Акрамжонова, Сардорбек Ҳусанбоев, Шукурбек Тоҳиржонов каби билимдон ўқувчилар устозларни улуғловчи шеърлар ўқишди.
Акмалжон ИСМОИЛОВ,
33-мактаб директори.

