Устозлар
Сиз-ла келажакка очмоқдамиз йўл,
Пок орзулар сари чўзиб аста қўл,
Таратасиз доимо қалбимизга нур,
Азиз устозларим, сизга ташаккур.
Онгимизга жойлайсиз илм-зиёни,
Қадрига етинг, деб ҳар ўтган онни,
Сизсиз авлодларнинг шарафу шони,
Азиз устозларим, сизга ташаккур.
Қуролингиз маънавият, маърифат,
«Устоз отадай улуғ»-чин ҳақиқат,
Ҳар айтган пандингиз бизларга ибрат,
Азиз устозларим, сизга ташаккур.
Азиза ИБРОҲИМОВА,
36-мактабнинг 10-синф ўқувчиси.

