ЮКСАЛМОҚДА «ОҚ ОЛТИН» ХИРМОНИ

Туман Кенгаши депутати Барнохон Мирзамова раҳбарлигидаги Наманган илмий тажриба станциясининг Қизилравот бўлими пахтакорлари 49 гектар майдондан 126,6 ўрнига 134 тонна пахта топшириб, шартномавий режани бажардилар.

Жамоа муваффақиятида механизатор Ихтиёр Раҳматуллаев, сувчи Аҳмадали Ҳайитов, Абдумалик Муллабоев, Обиджон Бойматов, аъзолардан Адолат Убаева, Ойдина Саидматова, Зулфия Сиддиқжонова, Ҳожиобод МФЙдан ҳашарга чиққан Нилуфар Баннаева, Гулноза Ҳайитова, Зиёда Ҳайитова, Маърифат Турсунова каби чаққонбилакларнинг ҳиссалари катта.

Зафардор жамоага туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов ташриф буюриб, уларни меҳнат муваффақияти билан табриклади, илғор сувчи, пудратчи, ҳашарчиларга қимматбаҳо совғалар топширди. Шунингдек, ЎзЛиДеП туман кенгашининг совғалари ҳам тақдим этилди.

*** *** ***

«Яккатут нурли замин» фермер хўжалиги (раҳбари Маъсудахон Боймирзаева) азаматлари 33 гектар майдондан 111 тонна «оқ олтин» йиғиштириб олиб, зафар қучдилар. Ҳар гектар майдондан 34 центнердан ҳосил кўтарилди. Бу муваффақиятда жамоа аъзоларидан Раҳима Боймирзаева, Зулфия Розиқова, Фарида Мўми-нова, Раҳима Тошпўлатова, Жалолхон Жўраев, Баҳриддин Пўлатов каби фидойилар, Обод МФЙ раиси Ғиёсиддин Сайдуллаев бошчилигидаги 48-отряд аъзоларининг  муносиб улушлари бор.

Фермер хўжалиги дала шийпонида бўлиб ўтган шодиёнада туман ҳокими М.Апақов, туман прокурори У.Номонов, Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаевлар қатнашиб, илғорларга совғалар топширишди.

Туман маданият бўлими «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари ижросидаги қўшиқлар барчани рақсга чорлади.

*** *** ***

Олмурут МФЙ раиси Комилжон Сиддиқов раҳбарлигидаги 140-отряд аъзолари «Бобур» фермер хўжалиги пахтакорларига кўмакка чиқишди. Хўжаликнинг 127 тонналик «оқ олтин» хирмонини уйишда маҳалладан чиққан ҳашарчилар фаоллик кўрсатишяпти. Куни кеча терим илғорларига эсдалик совғалари топширилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.