Давлат тилим
Ўзбекистон – Ватаним,
Бағрида униб-ўсдим.
Орзуларим бир жаҳон,
Асло йўқ каму кўстим.
Ўзбек тилим – ўз тилим,
Сен-ла оламан таълим.
Сенда «Она», -деб айтсам,
Яйрайди жону дилим.
Қадим улуғ аждодим
Сенда олгандир илм.
Фахримсан, ғуруримсан,
Сайқал топ, она тилим.
Сенда ғазаллар ёзди
Навоий бобомиз ҳам.
Гўзал, равон, хўп созсан,
Қанча таърифласам, кам.
Сен бизларга кераксан,
Давлат тилим, топ камол.
Келажагинг буюкдир,
Ҳеч қачон кўрма завол.
Лазизбек НЕЪМАТИЛЛАЕВ,
7-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.

