ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ
Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни танлаш мақсадида олтита йўналиш бўйича танлов бўлиб ўтди.
Унда лицей, касб-ҳунар коллежлари ва мактаблардан 320 нафар иқтидорли қиз иштирок этди. Танлов якунига кўра, адабиёт ва санъат йўналишида Мумтозбегим Жамолиддинова (19-мактаб), Ҳуснида Толибжонова (2-мактаб), Умида Аҳмаджонова (36-мактаб), маданият йўналишида Дилдора Юсуфжонова (9-мактаб), таълим йўналишида Зебо Иброҳимова (26-мактаб), спорт йўналишида Зебо Носирова (8-мактаб), жамоатчилик йўналишида Лайло Аҳмаджонова (Қўқон педагогика институти талабаси) ғолиб деб топилдилар.
Тадбир якунида туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Раънохон Назарова сўзга чиқиб, ғолибларга кейинги босқичда омад тилади ҳамда диплом, эсдалик совғалари топширди. Шунингдек, бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раислари ва фаолларига ҳам дипломлар тақдим этди.
Фароғат ЭГАМБЕРДИЕВА,
14-мактаб директорининг ўринбосари.

