КАТТА ШОДИЁНАГА АЙЛАНДИ
Зоҳиджон Исматиллаев раҳбарлигидаги «Машад соҳибкори» фермер хўжалиги миришкорлари 47,8 гектар майдондан 172,4 ўр-нига 175,8 тонна пахта тайёрлаб, шартномавий режани ортиғи билан бажардилар. Ҳар гектар майдондан 37 центнердан ҳосил олинди.
Фермер хўжалиги дала шийпонида бўлиб ўтган тадбир катта шодиёнага айланди. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Анвар Ҳакимов, туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақовлар жамоани эришган зафари билан самимий табрикладилар ва телевизор мукофотини топширдилар.
Туман маданият маркази «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари ижросида янграган куй-қўшиқлар пахтакорларга шижоат бағишлади.
Шу куни сувчи, механизатор ва энг илғор теримчи, ҳашарчиларга фермер хўжалиги томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Назарова, туман ФҲДЁ бўлими мудири З.Атаханова, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими директори С.Юнусова илғор теримчиларга ўз совғаларини топширишди. Уларнинг бундай ташрифи «Умрзақов Жаҳонгир» ФХга ҳам уюштирилди.
** ** **
Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Наманган илмий тажриба станцияси фидокорлари 65 гектар майдондан 228 тонна «оқ олтин» йиғиштириб олиб, зафар қучдилар. Бу муваффақиятда пудратчилардан Муаззам Салимова, Муаззам Темирова, механизатор Ҳошимжон Акбаров, сувчи Ваҳобжон Холиқулов, Ғофуржон Нишонов кабиларнинг ҳиссалари салмоқли.
12 октябрь куни бўлиб ўтган ҳосил тўйида Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, туман ҳокимининг ўринбосари М.Бобожонов, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ғ.Ғаниев, станция директори О.Ҳайдаровлар самимий тилаклар билдиришди. Илғорларга телевизор, гилам ва эсдалик совғалари тақдим қилинди.
Жийдакапа маданият маркази санъаткорлари ҳамда таниқли хонанда Умиджон Қорабоев ижросидаги қўшиқлар рақсларга уланиб, барчага хуш кайфият улашилди.
** ** **
«Барногул зиё файз» ФХга Республика «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов ташриф буюриб, фаол теримчи ва фахрийларга эсдалик совғалари топширди.
** ** **
«Акрам Аброрбек файз» ФХ фидойилари 35 гектар майдондан 117,5 тонна ҳосил йиғиштириб олиб, шартномавий режани бажардилар. Бунда Бояғон МФЙ раиси Феруза Йўлдошева раҳбарлигидаги 131-отряд аъзоларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Хўжалик аъзоларининг ҳосил тўйида Ғайрат маданият маркази хонандалари маданий хизмат кўрсатдилар.
** ** **
«Зарбол Навоий» СИУ ҳудудидаги «Умрзақов Жаҳонгир» фермер хўжалигида Ўзбекистон ХДП вилоят, туман кенгашлари, Ёрқўрғон маданият маркази қошидаги «Орзу» бадиий ҳаваскорлик жамоаси томонидан пахта йиғим-теримида фаол қатнашаётган 105 нафар аъзо ва ҳашарчи учун маданий хизмат ташкил этилди. Илғор теримчиларга туман ҳокимлиги, партия томонидан эсдалик совғалари топширилди. Шу куни туман тиббиёт бирлашмаси ва туман кўп тармоқли марказий поликли-никаси томонидан бепул тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

