САХИЙ КУЗ

Қуёшли ўлкамизга залворли қадамлар билан қадрдон Куз ташриф буюрди. Азим дарахтларнинг зумрад япроқлари қаҳрабо тусга кирди. Шаддод шаббода куйига рақс тушган олтин япроқлар ложувард самога «хайр», -дегандек тебраниб, ерга тушади ва она замин бағрига аста бош қўяди.

Қизғиш-сарғиш товланаётган кекса табиатнинг илиқ нурлари ила эркалаётган сахий қуёш юзини бир зумда баджаҳл булутлар тўсиб, заҳматкаш соҳибкору деҳқонга: «Тезроқ ҳаракатингни қил, ҳосилингни йиғиштир», -дегандек қовоқ  уяди.

Олис-олисларга баланд учган турналарнинг овози: «Раҳмат, сенга, сахий куз, хирмонларга барака-а-а!» -дегандек эшитилади.

Хирмонларимиз баланд бўлаверсин!

Шаҳло РУСТАМЖОНОВА,

41-мактаб ўқувчиси.