ЎЗГАЧА ШУКУҲ БИЛАН

Шоирахон Эгамбердиева раҳбарлик қилаётган 8-мактабгача таълим ташкилоти намунали масканлардан. Муассасада ташкил этилаётган машғулотлар, турли тадбирлар туман миқёсида кенг оммалаштирилмоқда.

Яқинда масканда гимнастрада фестивали бўлиб ўтди. Унда тумандаги барча МТТлардан тарбияланувчилар қатнашдилар ва маҳоратларини намойиш қилдилар.

Фестивалда туман ҳокимининг ўринбосари Р.Назарова, туман МТБ мудири М.Абдуллаевалар иштирок этиб, фаол иштирокчиларни муносиб рағбатлантирдилар.

Шу кунларда муассасанинг Илҳомжон Боястанов раҳбарлигидаги тўгарак тарбияланувчилари пойтахтимиздаги «Ҳумо» аренасида бўлиб ўтаётган каратэ бўйича мусобақада қатнашишмоқда. Уларга омад тилаймиз.