АҲАМИЯТИ КАТТА

Ўқувчиларнинг бийрон ва саводхон бўлиб тарбияланишларида она тили ва адабиёт фани алоҳида ўрин тутади. Шу боис ўқувчиларни бу фанларга бўлган қизиқишларини ошириб бориш доимий эътиборимизда бўлмоқда. Ўтиладиган ҳар бир дарсда ранг-баранглик, турли техника воситаларидан фойдаланиш, ўқувчига кўпроқ маълумотлар бериш орқали дарс самарадорлигини ошириб боряпмиз. Бу борада очиқ дарсларнинг аҳамияти катта. Ўқувчилар дарсга тайёргарлик жараёнида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларни кузатиш, китоб ўқиш орқали билимларини бойитишяпти. Очиқ дарсларда бевосита ота-оналар ҳам иштирок этиб, таклифларини билдиришмоқда.

Назира ҚАЮМОВА,

3-мактаб ўқитувчиси.