БЕЛЛАШУВ

Мактабимизда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг бешта муҳим ташаббуси бўйича тизимли равишда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Яқинда шу асосда ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида «Дадам, онам ва мен – китобхон» шиори остида «Энг кўп эртак ўқиган ўқувчи» номинацияси учун «Ур тўқмоқ» китобидаги эртаклар юзасидан беллашув ўтказилди. Унда Муқаддасхон Исомиддинова, Адашхон Боймирзаева, Машҳурахон Исомиддиновалар раҳбарлигидаги 3-«А», 3-«Б», «3-«В» синфлар ўқувчилари фаол иштирок этдилар.

Беллашувда ўқувчилар китобхонлик тарғиботи бўйича шеърлар айтишди. Эртаклар асосида «Китоблотто» ўйини орқали савол-жавоблар ўтказилди. «Биз билган эртаклар» мавзусида саҳна кўринишлари ижро этилди.

Тадбирда эртакларга чизилган расмлар кўргазмаси ташкил қилинди. Ёш санъат ғунчалари қўшиқлар куйлашди.

Беллашув шартлари бўйича ғолиб деб топилган ўқувчилар янги китоблар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Шоира САЙДАЗИМОВА,

10-мактаб кутубхоначиси.