БИЙРОН ЎҚУВЧИЛАР

Васила Исмоилова 38-мактабнинг ёш, изланувчан муаллималаридан ҳисобланади. У ўқувчиларнинг инглиз тилига бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида тез-тез турли тадбирлар ташкил этади. 5-синфлар ўқувчилари ўртасида ўтказган «Заковат» баҳсида 5-«Д» синф билимдонлари ғолиб бўлдилар. Тадбир ниҳоясида мактаб директори Б.Бобомирзаев фаол ўқувчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширди.