БИРОВНИНГ ЎАҚИ – БОШГА БАЛО
Фирибгар ҳар жабҳада ўзига йўл топиб, ўзгалар ҳисобига пул топиш имко-нини қидиради. Ҳамюрти-миз Р.Ш. таниши С.Р.нинг олдига зўр таклиф билан борди. Яъни банкдан қорамол учун С.Р.нинг номига кредит олиш режасини айтди. Икковлари келишиб, ҳужжатларни расмийлаштиришди. Кредит олингач, 4 млн. сўм С.Р.га, 19 млн. сўм Р.Ш.га тегадиган бўлди. Бироқ ушбу келишувнинг даҳмазаси кейинчалик кўпайиб кетди. Ҳар ой С.Р.нинг хонадонига банк ходимлари бориб 19 млн. сўм ҳисобидан чиққан ойлик қарздорликни тўлашни талаб қилишди. Р.Ш. эса С.Р.га ёлғон ваъдалар бериб, ўзини четга олиб юрди. Шу алфозда Р.Ш. уйдирмалари иш бермай қўйди. Энди у янги ёлғон ўйлаб топди. Яъни у Японияга ишга кетаётганини, катта миқдордаги маош тўланадиган ишга С.Р.ни ҳам чақириб олишини айтиб, яна 900 АҚШ доллари ундирди. Бу «қармоққа» илинган яна бир жабрланувчи О.Т. ҳам 900 АҚШ долларини С.Р.га қўшқўллаб топширди.
Хайриятки, ушбу фирибгарликка ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар аралашуви билан барҳам берилди. Энди Р.Ш. қонун олдида барча қилмишлари учун жавоб беради.
Абдураҳим ҲАКИМОВ,
туман прокуратураси терговчиси,
Комилжон УБАЙДУЛЛАЕВ,
туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, майор.

