БУВИЖОНИМ КИЙГАН ЛИБОСЛАР

Доно халқимиз: «Қариси бор уйнинг париси бор», -деб бежиз айтмаган. Улар бор хонадон фариштали ва сариштали. Бобо ва бувижонлар қўлида тарбияланган, уларнинг сабоғини олган болалар ҳам ўзгача бўлади. Бундай болаларнинг миллий қадрият ва урф-одатларимиз ҳақидаги тасаввурлари ҳам бошқача. Айниқса, эртаклар эшитиб улғайган болажонларнинг фикрлаши ҳам ўзгача бўлади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ёш қизларимиз ўртасида миллий қадриятларимизни тарғиб этиш, анъаналар узвийлигини таъминлаш ҳамда кийиниш маданиятига эътиборни ошириш мақсадида ўтказилган «Бувижоним кийган либослар» деб номланган тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилди. Унда отинойи, фаол хотин-қизлар, маҳалла фаоллари ҳам қатнашдилар. Ўқувчи-қизлар бувижонларимиз кийган либослардан намуналар кўрсатишди. Бувижонларимиз уларга қимматли ўгитлар беришди.

Феруза АБДУРАҲИМОВА,

39-мактабнинг бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси.