ДЕМОКРАТИЯ КЎЗГУСИ
Шу йил 22 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бўлиб ўтадиган сайлов Ватанимиз янги тарихида ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа бўлиб ҳисобланади. Зеро, мамлакатимиз келажаги, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг суръати ва давомийлиги, ички ва ташқи сиёсатимиз сайловчилар қабул қиладиган қарорга боғлиқ.
Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар узвий, босқичма-босқич, изчил ва тадрижий равишда давом этмоқда. Энг муҳими, ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган ислоҳот йўналишлари ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, бир-бирини тақозо этади. Мисол учун, сайлов эркинлигини таъминламасдан туриб, давлат ва жамият қурилишини демократлаштиришни тасаввур қилиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларни давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга эканликлари, ҳар бир сайловчи бир овозга эгалиги, овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Тўхтамурод РАЖАБОВ,
ФИБ Учқўрғон туманлараро суди раиси,
Санобар ТЎРАБОЕВА,
ФИБ Учқўрғон туманлараро судининг судьяси.

