ДОЛЛАРНИ ПИНҲОНА СОТГАЧ…

«Ёрқўрғон чорва моллари» бозорида ҳамюртимиз А.И. бир кишига катта миқдорда АҚШ доллари зарурлигини билиб қолди. Уни бир четга чақириб, кечроқ Наманган шаҳрининг Чорсу меҳмонхонаси ёнида кўришишга келишади. Кеч соат 15.30 лар чамаси янги танишлар келишилган жойда учрашишади. 100 АҚШ долларини 844 минг сўмдан ҳисоблаб, 2800 долларни пуллади. Яна 500 долларнинг пулини олиб, кечроқ етказиш ҳақида тилхат ёзаётганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ушланади.

Ушбу ҳуқуқбузарлик жиноят ишлари бўйича туман судида атрофлича кўриб чиқилди. Айбланувчи А.И. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, унга бир йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ш.КАЮМОВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаментининг туман бўлими бошлиғи.