ЖАЖЖИЛАР ТИЛИДА
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган санага бағишлаб туманимизда ҳам турли тадбирлар ташкил этилди.
Муассасамизнинг 1-ўрта ва кичик гуруҳи тарбиячилари Дилдора Мадумарова, Мадина Рўзиқулова, мусиқа раҳбари Мафтуна Ирисовалар томонидан тайёрланган бадиий дастур барчага манзур бўлди. Тадбир давомида жажжилар тилида янграган шеърлар кеча мазмунини янада бойитди.
Маҳмуда ҚАҲҲОРОВА,
27-МТТ мудираси.

