ЖАНЖАЛДАН КЕЛГАН ЖАРИМА

Жамиятда юриш-туриш қоидалари мавжудки, бундан кўзланган асосий мақсад бошқаларнинг осойишталиги, ҳаловатига путур етказмаслик назарда  тутилган.

Қўрғонча МФЙда яшовчи Қ.Б. ушбу тартиб-қоидаларни менсимай, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузувчи хатти-ҳаракатларни содир этди. У кеч соат 21.00 ларда маҳалласига маст ҳолда келиб, фуқаро С.Ж. билан ўзаро жанжаллашди, С.Ж.ни уятли сўзлар билан ҳақорат қилди.

Ушбу ҳуқуқбузарлик туман маъмурий судида кўриб чиқилди. Айбланувчи Қ.Б. Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг  тегишли моддалари билан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдоридаги 446 минг сўм жаримага тортилди.

А.МИНГБОЕВ,

туман маъмурий суди судья ёрдамчиси,

Севара жамалова,

архивариуси.