ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ

Бўлимимиз томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда мурожаатларнинг жойга чиқиб ўрганилиши, ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бўлимга 2019 йилнинг 9 ойи давомида жами 161 та мурожаат келиб тушди, 10 таси тегишлилиги бўйича юборилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 150 таси ҳал этилиб, шундан 112 та мурожаат, яъни уларнинг 75 фоизи қаноатлантирилди. 38 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 77,7 фоизи ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилди.

Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида 7 та тақдимнома, 9 та даъво аризаси киритилди.

Киритилган таъсир чоралари натижасида 5 та тақдимномага асосан 192548261 сўм, 9 та даъво аризасига асосан 16823738 сўм ундирилиши таъминланди.

Адлия вазирлиги ҳамда адлия бошқармаси томонидан инсон ҳуқуқларини таъминлашда давлат органлари ва ташкилотларида ўрганишлар ўтказилди. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида 5 та ташкилотда ўрганишлар ўтказилган бўлиб, жами 806 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Шундан туман ҳокимлигида 100 та, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида 421 та, ижтимоий таъминот идораларида 16 та, бошқа ташкилотларда 269 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича 26 та тақдимнома, 10 та  маъмурий таклиф, 56 та огоҳнома киритилди. Киритилган таъсир чоралари натижасида 29 нафар шахсга интизомий жазо чораси кўрилди, 10 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жами 12 та ташкилотда ўрганишлар ўтказилиб, 398 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича 11 та тақдимнома ва 82 та огоҳнома киритилди.

Бундан кўринадики, давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқни қўллаш амалиёти айтишга арзигудек яхши эмас. Бу борада фуқаролар томонидан ушбу давлат корхоналари ва ташкилотларига мурожаат этган тақдирда, ортиқча сарсон-саргардон бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, мазкур ҳолатларни бартараф қилишда фақатгина туман адлия бўлими томонидан таъсир чоралари қўлланилиши билан чекланиш керак эмас. Аксинча, фуқаролар, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунни тушуниш ва уни ҳурмат қилиш руҳидаги ишлар амалга оширилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ҳ.ҚОБИЛОВ,

туман адлия бўлими бошлиғи.