КОДЕКСЛАРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ

Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишнинг кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш  тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-572-сонли Қонуни билан айрим кодексларга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг «Мол-мулкни хатлаш» деб номланган 290-моддаси қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилди:

«Мол-мулкни хатлаш тўғрисида қарор чиқарилгандан кейин суриштирувчи ёки терговчи томонидан гаров реестрига бир кун ичида тегишли ёзув киритилади, мол-мулкни хатлаш ҳақида суд ажрими чиқарилгандан кейин эса, қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли бўлган органлар томонидан уч сутка ичида шундай ёзув киритилади»;

-саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари тегишинча тўққизинчи ва ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

Мазкур кодекснинг «Мол-мулк ҳатланганлигини бекор қилиш» деб номланган 295-модданинг матни қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилди:

«Бунда гаров реестридан мол-мулкни хатлаш  тўғрисидаги ёзув чиқариб ташланади».

Бундан ташқари, бир қатор кодекс ва қонунларга  тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ж.МАМУРОВ,

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.