МАЖБУРИЙ ДАВОЛАШГА ЮБОРИЛДИ
Киши ичкиликбозлик домига тушиб қолса, аста-аста маънавий тубанликка шўнғиб бораверади. Чортоқлик Б.С. ҳам спиртли ичимлик ичишга шу қадар ружу қўйдики, у буткул ичкилик исканжасидан чиқа олмади. Уни кенг жамоатчилик, маҳалла-кўй тартибга сололмади. Мажбурий даволанишдан бўйин товлаган Б.С.нинг устидан ҳатто онаси Б.Х. Чортоқ туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Ушбу иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Суд Ўзбекистон Республикасининг «Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида»ги Қонунини қўллаб, Б.С.ни сурункали алкоголизмга қарши даволаниш учун махсус даволаш-профилактика муассасасига юборишга қарор қилди.
Ж.МАМУРОВ,
жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

