МЕҲРЖОН БАЙРАМИ
Куз ўзининг сахийлиги билан ҳам ажралиб туради. Бу фаслда жуда кўп мевалар пишиб етилади. Жажжи болажонларнинг куз ҳақидаги тасаввурларини янада кенгайтириш мақсадида «Меҳржон байрами»ни уюштирдик.
Куз, деҳқон ва турли хил мевалар тимсолида кичкинтойлар шеърий чиқишлар қилишди, қўшиқлар куйлашди. Жонкуяр тарбиячилар Севара Холмирзаева, Маъмура Қодирова, Дилафрўз Тешабоева, мусиқа раҳбари Мафтуна Ирисовалар ташаббуси билан ўтказилган бу тадбир болажонларга бир олам завқ бағишлади.
Маҳмуда ҚАҲҲОРОВА,
27-МТТ мудираси.

