НОЁБ ҚОБИЛИЯТ СОҲИБИ

Муассасамизда алоҳида қобилиятга эга бўлган Азизбек Ҳомиджонов тарбияланади. У чап қўлида хоҳлаган нарса – буюм, бинолар, воқеликлар расмини моҳирона чизади. Унинг бу қобилияти жуда эрта, 4 яшарлигида, боғчага қабул қилинганда аён бўлган эди. У ҳозиргача жуда кўплаб расмлар чизган. Улар орасида Ўзбекистон герби, байроғи, кемалар, қушлар, ҳарбийлар, қадимий бинолар, айниқса, диққатга сазовордир. МТТда Азизбек чизган суратлар кўргазмаси ташкил этилган.

Яқинда Уйчи педагогика коллежида туман МТТлари иштирокида ўтказилган семинарда ҳам ёш рассомимиз суратлари билан қатнашди ва иштирокчилар кўз ўнгида айтилган суратни қисқа вақтда тайёрлаб, таҳсинга сазовор бўлди.

Нилуфар НУРМАТОВА,

7-МТТ тарбиячиси.