НОҚОНУНИЙ АЙЛАНГАН МАБЛАҒ
Юртимизда тадбиркорлар учун яратилган кенг имкониятлардан, афсуски, ҳаммаям тўғри мақсадларда фойдаланмайди. Т.М. жамият раҳбари сифатида фаолиятини кенгайтириш мақсадида банкдан 500 млн. сўм кредит олди. Ушбу маблағни ҳисоб фактура асосида шакар сотиб олишга йўналтирди. 100 тонна шакарни жамиятга кирим қилмасдан, номаълум шахсларга нақд пулга сотиб юборди. Ушбу пулларни назорат касса машинасига кирим қилмай, талон-торож бўлишига йўл қўйди.
Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчи Т.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жазога тортилди.
Обидхон БОБАМИРЗАЕВ,
туман прокурорининг ёрдамчиси.

