НОҚОНУНИЙ САВДО
Туман ДСИ ходимларининг Истиқлол МФЙ ҳудудида ўтказган текширишлари чоғида фуқаро Б.Р. ҳеч қандай ҳужжатсиз, рухсатсиз тамаки ва ўсимлик ёғи сотаётганлиги аниқланди. Бу маҳсулотлар 653000 сўмга баҳоланди. Ушбу маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги ҳақида сертификати йўқлиги учун истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиги талабларига жавоб бермайди, деб ҳисобланди.
Мазкур иш туман маъмурий судида кўрилиши чоғида ҳуқуқбузар Б.Р. суд мажлисига келмади. Судда унинг қилмиши ашёвий далиллар ва гувоҳлар кўрсатмаси асосида ўз тасдиғини топди.
Суд ҳуқуқбузар Б.Р. яшаш жойидан ижобий тавсифга эга эканлигини, оилавий ва моддий аҳволини, унинг ҳаракатларида жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларни йўқ, деб ҳисоблаб, МЖТКнинг 1861-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топди ва унга энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида жарима жазоси тайинлади.
«Ноқонуний савдо-келтирар ғавғо», -деган гап тасдиғини топди.
Азизбек МИНГБОЕВ,
туман маъмурий суди судья ёрдамчиси,
Севара ЖАМАЛОВА,
суд архивариуси.

