ОЗОДЛИГИ ЧЕКЛАНДИ
Яқинда бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйича туман судида маҳкум М.А. иши юзасидан туман ИИБ бошлиғининг тақдимномаси кўриб чиқилди. Яъни М.А. жиноят ишлари бўйича туман судининг ҳукми билан ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тайинланганди. Тақдимномада М.А. жазонинг қолган 1 йил 1 ой 20 кун қисмини ўташдан бўйин товлаб келаётгани учун уни бошқа жазо турига алмаштириш сўралган.
Юқоридагиларга кўра, суд судланувчи М.А.нинг аввалги жазосини 2 йил 16 кун муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирди.
Нуриддин АҲМЕДОВ,
жиноят ишлари бўйича туман суди архив мудири.

