ОЗОД ЭТИЛДИ

Назорат остидаги М.И. 2017 йил сентябрда жиноят ишлари бўйича туман судининг ҳукмига кўра Жиноят кодексининг 1851-моддаси 2-қисми «в» банди билан 2 йилу 6 ой муддатга ойлик иш ҳақидан давлат фойдасига 20 фоиз ушлаб қолиш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилган  эди. М.И. жазо муддатини белгиланган корхонада ижро этиш чоғида ўзининг яхши сифатларини намоён этди, тартиб-интизомга қатъий амал қилди. Белгиланган маблағни ойма-ой ўтказди. Унга ҳеч қандай маъмурий чоралар кўрилмади, текширишларда иш ва яшаш жойларида доимий равишда бўлиб келди. Жамоат ишларида фаоллик кўрсатмоқда.

Юқоридагиларни ҳисобга олиб, суд М.И.ни жазонинг ўталмай қолган 1 йилу 5 ой муддатидан шартли равишда озод этди.

Яхши ахлоқ ҳар жойда яхшилик келтиради.

Ёқубжон ҲАБИБУЛЛАЕВ,

туман ИИО пробация гуруҳи катта инспектори, майор.