ОТАЛИК БУРЧИ УНУТИЛГАЧ…

Фуқаро И.Ҳ. собиқ турмуш ўртоғи қарамоғида бўлган 3 нафар фарзандини моддий таъминлашдан очиқчасига бўйин товлаб юрди. Уларнинг ҳаёти билан мутлақо қизиқмай қўйди. Кун кетидан кунлар ўтиб, уч ярим йил вақт оқар сувдай ортда қолди. Алимент пуллари ҳам нақд 25291601 сўмга етди. Бечора она шикоят билан судга мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Ушбу ҳуқуқбузарлик туман маъмурий судида кўриб чиқилди. Айбланувчи И.Ҳ.га Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг тегишли моддалари билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу И.Ҳ. тўғри хулоса қилиши учун етарли муддат. Акс ҳолда кейинги жазо чораси қимматга тушиши мумкин.

Б.КАСИМОВ,

туман маъмурий суди раиси.