РАҒБАТ

Туман ҳокимлигида пахта йиғим-теримида жонбозлик кўрсатаётган илғор фермер хўжаликлари ва отряд раҳбарлари рағбатлантирилди.

Жумладан, туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов илғор отряд раҳбарларидан агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Расулжон Убайдуллаев, туман ДСЭНМ мутахассиси Комилжон Йигиталиев, Дўстлик, Ёркатай, Баландариқ, Мевазор МФЙлари мутахассислари Санобар Мўйдинова, Муқаддас Халилова, Каромат Юнусова, Ҳамида Нўъмонова, Ёркатай, Гулзор, Боғ МФЙлари раислари Парпибой Улуғхўжаев, Мухторжон Мўйдинов, Розия Абдуллаева, Қумтепа МФЙ фаоли Маърифат Назароваларга алоҳида ташаккур билдирди.

ҒОЛИБЛИК НАШИДАСИ

Маъмура Турғунова раҳбарлигидаги «Отабой сулоласи Отабек» кўп тармоқли уруғчилик фермер хўжалиги азаматлари 29 гектар майдондан 108 тонна ҳосил топшириб, шартномавий режани ортиғи билан бажардилар.

** ** **

«Пахтакор Қизилравот» фермер хўжалиги (раҳбари Умарали Ўрманов) лафзи ҳалоллари ҳам маррага етиб келишди. Улар 35,8 гектар майдоннинг ҳар гектаридан 32,1 центнердан ҳосил кўтардилар. Бу муваффақиятда Дўстлик, Зиёкор МФЙларидан чиққан хотин-қизлар ҳамда нуроний ҳожи ота ва оналар, Иброҳимовлар оила аъзоларининг ҳиссаси катта. Пешқадам фермерни туман ҳокими М.Апақов ғалаба билан қутлаб, қимматбаҳо совға топширди.

** ** **

«Қаҳрамон омад» фермер хўжалиги (раҳбари Б.Маматалиев) миришкорлари «Зарбол Навоий» СИУ ҳудудида биринчилардан бўлиб зафар қучдилар. Улар 36 гектар майдонда «Порлоқ» навини парваришлаб, мўл ҳосил яратишди. 129 тонна пахта тайёрланиб, ҳар гектар майдон ҳосилдорлиги 36,6 центнерданга етказилди. Бу ютуқда 70-отряд раҳбари, Хўжаобод МФЙ масъул котиби С.Убайдуллаева бошчилигида кунига 100 килограммдан ошириб пахта терган Д.Муҳиддинова, С.Олтинова, М.Обидова, Д.Жалилова каби теримчилар, Д.Отабоева, Д.Деҳқонова сингари пудратчилар, сувчи А.Обидов. А.Олтиновларнинг ҳиссаси катта. Терим пуллари ҳар икки кунда берилгани, илғорлар фермер хўжалиги томонидан кун ора рағбатлантириб борилгани муваффақиятни таъминлаган омиллардан бўлди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.