СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан семинар-тренинг ташкил этилди. «Замонавий келажак таълими» ўқув марказида бўлиб ўтган мазкур семинар-тренингда фахрий ҳарбийларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мавзусида машғулотлар олиб борилди. Унинг якунига кўра ҳарбий фахрийларга махсус сертификатлар топширилди.
-Мазкур семинар-тренингда туманимиз вакиллари ҳам фаол қатнашдилар, -дейди туман ҳарбий фахрийлар кенгашининг раиси, «Мудофаа вазирлиги фахрийси» кўкрак нишони соҳиби Абдулҳофиз Собитов. -Энди ўрганганларимизни амалиётга кенг жорий этамиз.

