ТАЖРИБА АЛМАШИШДИ
Мактабгача таълим ташкилотимизда илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари, болаларнинг ривожланиш харитасининг босқичма-босқич асосида тарбиячи билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар мавзусида ўқув семинар ўтказилди. Мавзу юзасидан ўзаро фикрлашиб, тажриба алмашилди.
Шу куни жисмоний тарбия йўриқчиси Юлдуз Қозоқова томонидан муассасамизда ташкил қилинган эркин кураш, шахмат-шашка, бадиий гимнастика тўгараги аъзолари кўргазмали чиқишлар қилишди.
Малика ЖАКБАРОВА,
16-МТТ мудираси.

