ТОМОНЛАР ЯРАШИБ ОЛИШДИ

Фермер хўжалиги даласида ўтлаб юрган қорамол Т.Р.нинг эътиборига тушди. Қулай пайтни пойлаб у қорамолни ўғирлаб кетди. Тез орада ушбу жиноят фош этилиб, мол эгасига қайтарилди. Мол эгаси Р.Э. ўз ихтиёри билан гумон қилинувчини кечириб, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини ва ўзаро ярашганлигини билдириб, ариза берди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 661-моддасини қўллаган ҳолда мазкур жиноят ишини тугатишга қарор қилинди. Қарорнинг нусхаси туман прокуратурасига юборилди.

Комилжон УБАЙДУЛЛАЕВ,

туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, майор.