ФИКРЛАШИБ ОЛИНДИ

44-мактабда «Инновацион таълим – маҳоратли муаллим» мавзусида туман ўқув семинари бўлиб ўтди. Мактаб мустақиллик йилларида, яъни 1993 йилда қурилган бўлиб, 2009 йилда капитал реконструкциядан чиққан. 240 ўринга мўлжалланган бўлиб,  ҳозирда 444 нафар ўқувчи билим олади.  Раҳбархон Юнусова директорлик қилаётган мазкур илм масканида ўз касбининг фидойиси бўлган ёш, иқтидорли ўқитувчилар талайгина. Феруза Ноъманова, Хуршида Ҳайдарова ана шундай жонкуяр муаллималардан.

Шу куни турли мусобақалар, маънавий-маърифий тадбирлар ҳам бўлиб ўтди.

Донохон ОТАБОЕВА,

мактаб ўқитувчиси.