ФИРИБГАРЛИК ОРТМАСИН
Яқинда Ёркатай МФЙ маъмурий биносида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда маҳалла фуқаролари ва фаоллар иштирок этишди.
Тадбирда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Ж.Мамуровнинг «Фирибгарлик жинояти тушунчаси, унинг салбий оқибатлари, мазкур жиноятнинг олдини олиш чоралари», туман маъмурий суди раиси Б.Касимовнинг «Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни» мавзуларидаги маърузалари тингланди. Хусусан, мазкур маҳаллада фирибгарлик жинояти ўтган йилга нисбатан 2 баробарга ўсгани, унга қарши курашда кенг жамоатчиликнинг роли тўғрисида сўз борди. Якунда Ж.Мамуров фуқароларнинг сайёр қабулини ўтказди.
Нуриддин АҲМЕДОВ,
жиноят ишлари бўйича туман судининг судья ёрдамчиси.

