ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

Ҳозирги кунда ҳавонинг кескин пасайиши натижасида аҳоли томонидан хонадонларни иситишда носоз иситкичлардан фойдаланиш оқибатида оз бўлса-да, ис газидан заҳарланиш ҳодисалари кузатилмоқда.

Ис гази табиатда энг кўп тарқалган заҳарловчи газлардан биридир. Қазиб олинадиган ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги ис газининг бош манбаидир, у асосан кўмир, табиий  газ ва бошқа барча мева  ўтинларининг  тўлиқ ёнмаслиги сабабли юзага келади. Нафас олинувчи ҳаво таркибида 0,1 фоиз ис газининг бўлиши, ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин. Аҳоли хонадонлари ҳавосида ис гази миқдори 0,002 мг/л.дан ошмаслиги керак.

Ис гази одам организмига ҳаводан нафас олганда, бурун бўшлиғи орқали ўпкага келади. У қон таркибидаги гемоглобин ва кислород ташувчи эритроцитларни ўзаро боғлаб, кислороднинг тана бўйлаб ҳаракатланишини чеклайди. Кислород кам келиши натижасида организмда кислород танқислиги юзага келади. Оқибатда инсон ҳушини йўқотади.

Ҳурматли фуқаролар! Куз-қиш мавсумида муассасалар ва аҳоли хонадонларини иситишда ис газидан заҳарланишдан эҳтиёт бўлишингизни ҳамда ис гази тўпланишининг олдини олиш чора-тадбирларини ўз вақтида кўри-шингизни сўраймиз.

Эргашбой МАМАДАЛИЕВ,

туман ДСЭНМнинг санитария бўлими мудири,

Абдулла ТУРДИЕВ,

санитария врачи ёрдамчиси.