ЎҒРИ ЎЗИНГДАН ЧИҚСА…
Яқинда уйини ўғри урганлиги тўғрисида бўлимимизга хабар келиб тушди. Фуқаро А.Д. хонадонида содир бўлган ушбу ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди. Ичкари уйда ёғоч сандиқча тунда ўғирлаб кетилган. Унда хонадон эгасининг йиғиб қўйган 23 млн. сўм ва 2800 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар бўлган. Ўғрилик тунда содир этилган бўлса-да, хонадон эгалари уйда бўлганлар. Қолаверса, сандиқни ўғирлаш учун айнан улар ухлаб ётган хонадан ўтиш керак бўлган. Шу боис ўғрининг изига тушиш ортиқча қийинчилик туғдирмади. Жиноятчи А.Д.нинг жияни, шу хонадонни беш қўлдай билувчи К.А. бўлиб чиқди. Тўпланган далиллар асосида К.А. айбига тўлиқ иқрор бўлди. Энди у қонун олдида жавоб беради.
М.МУСЛИМОВ,
Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, катта лейтенант.

