ҒОЛИБЛАР САФИДА

Анваржон Эгамбердиев раҳбарлигидаги «Эгамберди полвон» фермер хўжалиги пахтакорлари 25,5 гектар майдондан 92 тонна «оқ олтин» топшириб, ғолиблар сафига қўшилдилар.

Бу эришилган муваффақиятда илғор теримчилар Маъсуда Турсунова, Ҳуснида Деҳқонова, Роҳатхон Султонова ҳамда сувчи, механизаторларнинг ҳиссаси катта.

Фермер хўжалиги дала шийпонида жамоа аъзолари ҳосил тўйини ўтказдилар. Унга туман ҳокимининг ўринбосари Мухторжон Бобажонов, туман ИИБ бошлиғи Ғайрат Ғаниевлар ташриф буюриб, теримда жонбозлик кўрсатган илғорларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширишди.