ҲИНДИСТОНЛИК МУТАХАССИСЛАР ТАШРИФИ КУТИЛМОҚДА

Муҳаммадали Аҳмедов туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг олий тоифали травматолог ортопеди. Салкам ўттиз йилдан буён соҳада фаолият кўрсатади. Ўтган йили у «Мuhammad Akrom ORTO MED servis» МЧЖни ташкил этиб, собиқ Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг бўш турган ётоқхона биносида иш бошлади. 75 ўринли мазкур шифо масканида болаларда рахит, сколиоз касалликларини аниқлаш ва даволаш, шу билан бирга, асаб, бўғим касалликлари бўлимлари фаолияти йўлга қўйилди.

-Сентябрь ойида Қувайт давлати билан 600 минг долларлик тиббий жиҳозлар олиш бўйича шартнома имзолаган бўлсак, яқинда Андижонда бўлиб ўтган Халқаро форумда Ҳиндистон давлати билан 150 минг доллар сармоя киритиш бўйича англашув меморандуми имзоладик, -дейди шифокор Муҳаммадали Аҳмедов. -Ноябрь ойида ҳиндистонлик мутахассисларнинг ташрифини кутяпмиз.