БИЗ КЕЛАЖАК УЧУН ЖАВОБГАРМИЗ

Ўзбекистон Экологик партиясининг асосий мақсади давлат сиёсатида экологик сиёсатнинг устуворлигига эришиш, нафақат экологик, балки барча соҳалардаги муаммоларнинг оқибатлари билан эмас, уларнинг келиб чиқиш сабаблари билан курашиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларида барчани бирлаштириш, экологик масъулиятни ошириш орқали экологик барқарор жамият қуриш.

«Янги Ўзбекистон – янги сайловлар» шиори остида ўтказилган акцияда партиядан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Алижон Маматкаримов сўзга чиқиб, партия сайловолди дастурининг асосий жиҳатларига тўхталиб ўтди. Хусусан, экология ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш, мамлакатнинг «яшил иқтисодиёт»га ўтишига кўмаклашиш, экологик маданият даражасини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, атроф-муҳит ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида гапирди.

13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган акцияда партия туман кенгаши раиси М.Каримов партия маслакдошларини сайловда фаол қатнашишга чақирди.