«БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ!»
2 декабрь куни туман маданият маркази биноси ҳудудида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси туман кенгаши фаоллари томонидан ана шу шиор остида митинг ва акция бўлиб ўтди.
Унда партия вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Баҳодир Болтабоев, партия туман кенгаши раиси Олимжон Мирзабоев, 50-Учқўрғон сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Фаридахон Отаханова, вилоят, туман Кенгашлари депутатлигига номзодлар Муҳаммадали Аҳмедов, Орифжон Худайбердиевлар сўзга чиқишди.
Партия номзодлари коррупциянинг олдини олиш тўғрисидаги мулоҳазалари билан бирга, сайловолди дастурлари ҳақида ҳам гапирдилар.
Туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар билан тадбир янада мазмунли ўтди.
Партия фаолларининг коррупциянинг олдини олиш бўйича ташаббусларини биз, муаллимлар ҳам тўла қўллаб-қувватлаймиз.
Дилфуза ТОЖИБОЕВА,
14-мактаб ўқитувчиси.

