ГАЛДАГИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида «Маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг 2019 йил ноябрь-декабрь ойларига мўлжалланган ҳамкорлик дастури» ҳамда Мурожаатноманинг ижросини таъминлаш мақсадида «Кийиниш маданияти ва одоби» мавзусида тарғибот учрашуви ўтказилди. Унда маҳаллалар кенгаши вилоят бошқаруви раисининг ўринбосари А.Ғофуров, вилоят маънавият ва маърифат маркази етакчи мутахассиси Н.Маткаримова, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Ғ.Жўраев, Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, «Оила» илмий-амалий маркази туман бўлими раҳбари С.Юнусовалар сўзга чиқдилар ва галдаги вазифалар ҳақида мулоҳазалар билдирдилар.
Адиба ҚИРҒИЗОВА,
Ойдина ШОДМОНОВА,
5-мактаб ўқитувчилари.

