КОНСТИТУЦИЯ КУНИГА БАҒИШЛАНДИ

Юртимизда халқимизнинг иродаси, орзу-истакларини ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги умумхалқ байрами сифатида зўр тантана ва шодиёналар билан кенг нишонланди.

Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тантанали йиғилишни  туман ҳокимининг ўринбосари Азамат Абдураҳмонов очди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради. Туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов йиғилганларни байрам билан самимий муборакбод этди. Туман адлия бўлими бошлиғи Ҳалимжон Қобилов Бахтимиз Қомусининг яратилиш тарихи ва аҳамияти ҳақида маъруза қилди. Ёшлар номидан сўз олган белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпиони Моҳигул Иброҳимова ютуқларини янада мустаҳкамлашга ваъда берди ва яратилаётган имкониятлар учун миннатдорчилик билдирди.

Тантана ниҳоясида туман маданият бўлими қошидаги «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари ҳамда 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари  томонидан тайёрланган байрам концерт дастури намойиш этилди.