МАҲОРАТ НАМОЙИШИ

19-мактабда «Позицияни муҳандислик жиҳозлаш ва танлаш» мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди. Мактабнинг чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Анварбек Валиев мавзу юзасидан 11-синфда машғулот ўтиб берди. Машғулот аввалида видеоролик намойиш этилди. Сўнг ўқувчилар томонидан ўқ отиш машғулоти амалий кўрсатилди. Муҳаммадали Мажидов, Абдужалил Абдуҳакимов, Асрорбек Абдусамадов каби ўқувчиларнинг маҳоратига юқори баҳо берилди.

Семинарда вилоят ҳарбий пенсионерлар уюшмаси раиси, полковник Ҳасанбой Хидиров, туман ҳарбий фахрийлар кенгаши раиси Абдулҳофиз Собитов, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига қарашли миллий гвардия аскар ва зобитлари қатнашиб, мулоҳазаларини билдирдилар.