«МЕНИНГ ЎҒЛИМ – ВАТАН ҲИМОЯЧИСИ»

Туман ҳокимлигида Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоятларида йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналарини шарафлашга бағишланган тадбир бўлди.

Туман ҳокимлиги, туман мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари қатнашдилар.

Туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов мамлакатимиз мудофаа тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида Қуролли Кучларимизнинг мустақиллигимиз, тинчлигимиз ва сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш қудрати ошгани, ҳарбий хизмат ва ҳарбий хизматчиларга муносабат тубдан ўзгаргани, миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш ёшлар учун юксак шон-шарафга айланганини таъкидлади.

Тадбир якунида аскарлар ва уларнинг ота-оналарига эсдалик совғалари топширилди.