МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШДАН МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ САРИ
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фаоллари «Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари!» ғояси асосида ташвиқот ишларини олиб боришди.
«Янги Ўзбекистон – янги сайловлар» шиори остида ўтказилган акцияда партиядан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Раънохон Қориева сўзга чиқиб, партия сайловолди дастурига алоҳида тўхталди. Хусусан, партия парламентни халқ уйига, депутатларни халқимизнинг хизматчисига айлантириш, ўқитувчининг мақомини ошириш, қулай меҳнат шароитларини барпо этиш, узлуксиз тарбия тизимини яратиш ва юксак маънавиятли, ватанпарвар авлодни шакллантириш, давлат тилининг мақомини ошириш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, аёлларнинг турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш орқали оила институтини ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, халқ табобатини ривожлантириш, маҳалла институтини такомиллаштириш, миллат генофонди ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби эзгу ғояларни илгари сурган.

