ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Яқинда Навоий МФЙ маъмурий биносида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда маҳалла фуқаролари қатнашишди.

Тадбирда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Ж.Мамуров «Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан  фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятлари ва ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаб шарт-шароитлар, олдини олиш учун эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар, чоралар ҳамда тайинланадиган жазо турлари, жазони оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатлар», туман маъмурий суди раиси Б.Касимов «Юртбошимизнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони мазмун-моҳияти» мавзуларидаги маърузалари билан қатнашишди. Ж.Мамуров ўз маърузасида туман суди томонидан 2018 йил давомида 62 нафар шахсга нисбатан 61 та транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилгани, бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда келгусида мазкур тоифадаги жиноятларни камайтиришда кенг жамоатчиликнинг роли тўғрисида гапириб ўтди.

Якунда Ж.Мамуров томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Нуриддин АҲМЕДОВ,

жиноят ишлари бўйича туман судининг судья ёрдамчиси.