ОЧИҚ СУД МАЖЛИСИ

Туман ИИБда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Ж.Мамуров раислигида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган 5 нафар фуқаронинг иши қайта кўриб чиқилди. Жазони ўташ даврида намунали хулқи билан ўзини кўрсата олган, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, кейинги ҳаётида эл-юрт равнақи йўлида ишлашга астойдил киришган ушбу фуқаролар муддатидан олдин жазодан озод қилинди. Суд жараёнида қатнашган туман ИИБ вакиллари, ўзини ўзи бошқариш органлари мутасаддилари жазодан озод этилган шахсларга давлатимиз, халқимиз томонидан билдирилган ишонч ва эътибордан тўғри хулоса чиқариб, жамиятнинг фаол кишилари қаторида ҳаёт кечиришга чақирдилар.

Мулоқот сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар атрофлича жавоб қайтардилар.

А.МАҲМУДОВ,

вилоят ИИБ ТЭҚКБ ходими, капитан.