РИЗҚ-РЎЗ БУНЁДКОРЛАРИ ШАРАФЛАНДИ

«Хизробод» тантаналар мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Шодиёнада туман ҳокими М.Апақов сўзга чиқиб, самимий тилаклар билдирди.

Тантана давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори кўрсаткичга эришган фермер хўжаликлари раҳбарлари, ишчи-ходимларига туман ҳокимлигининг «Ташаккурнома»лари ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. Хусусан, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва  томорқа ер эгалари кенгашининг қарорига кўра Баҳромжон Абдуллаев «Илғор фермер», Илҳомжон Машрапов «Намунали томорқачи», Муҳиддин Тўрабоев «Меҳнаткаш деҳқон» кўкрак нишонлари билан тақдирланишди. Шу билан бирга, вилоят чемпионлигини қўлга киритган туманимизнинг   «Пахтакор – 79» жамоаси ҳамда белбоғли кураш бўйича бир гуруҳ жаҳон чемпионларига, 8-МТТнинг жажжи спортчиларига совғалар тақдим этилди.

«Қишлоқ ҳаёти» кўрсатуви муаллифи, таниқли тележурналист Моҳинисо Камолова дил сўзларини изҳор қилди.

Туман маданият бўлими «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари маданий хизмат кўрсатдилар.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.